Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея 2-1 Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон 1-1 Япония

«Насаф» машғулотларга киришди

Баҳо:
+ | -

Мамлакат чемпионатининг 21-турида “Нефтчи”га қарши учрашувдан (2:0) сўнг "Насаф" футболчилари тўрт кунли таътилга чиқишган эди.

Кечадан бошлаб клуб қароргоҳида тўпланган футболчилар кейинги учрашувга тайёргарликни бошлаб юборишди.  Дарвозабон Элдорбек Суюнов ва ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов мамлакат бош жамоасидан чақирув олган бўлишса, Эркин Бойдуллаев, Шоҳруҳ Гадоев, Алишер Юсупов сингари етакчи футболчилар жароҳатларини даволаш билан банд. Жамоанинг қолган барча аъзолари машғулотларда фаол иштирок этишмоқда.

Бугун жамоа аъзолари эрталабки машғулотни клуб базасисидаги тренажёр залида ўтказишди. Қувонарли томони, жароҳатдан фориғ бўлган Кенжа Тўраев, Жаҳонгир Жиямуродов, Шуҳрат Муҳаммадиев сингари футболчилари умумий гуруҳда машғулотларни ўтказишмоқда ва улар кейинги учрашувда қаршиликларга ёрдам беришлари аниқ.

"Насаф" клуби расмий сайти орқали бугунги машғулотларда олинган энг сара фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 16:17, 11.10.2013.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Аичи-Нагоя-2026, бокс. Финалга қайси мамлакатдан неча нафар спортчи чиқди? [4724]

"Улар мени мажбурлашди": Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналду билан бўлган суҳбат ҳақида гапирди [3749]

Фабрицио Романо «Олтин тўп» учун икки асосий фаворитни атади [3506]

Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси қароргоҳини тарк этиш қарорини изоҳлади [2943]

Роналду Португалия терма жамоасини можароли тарзда тарк этганидан сўнг Мадрид аэропортига қўнди [2792]

Финал қўлдан чиқди: Ўзбекистон Японияга драматик баҳсда имкониятни бой берди [2629]

«Marca» Роналду ва Жезуш ўртасидаги можаро тафсилотларини очиб берди [2608]

Рафинья қачон майдонга қайтиши маълум бўлди [2606]

«Барселона» Рафинья жароҳатидан сўнг Анчелоттидан норози [2223]

Родри «Барселона»да «Атлетико» футболчисини кўришни истамоқда, бу Альварес эмас [2194]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик