Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин шу кунларда бошланган Кремль Кубогида иштирок этади. Қуръага кўра, спортчимиз мусобақани россиялик Андрей Кузнецовга қаршиб баҳс билан бошлайдиган бўлди.
"Қуръа кутилганидек бўлди. Боиси, барча йигитлар кучли. Андрей ҳам юқори савиядаги ўйинчи. У айрим муаммоларга дуч келгани учун баъзи ўйинларда мағлубиятга учради. Ўйин қийин бўлади. Ғалаба қозониш учун қўлдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан.
Ўйин давомида рақиб ўз уйида ўйнаётганини ўйламайман. Ташқи омилларга эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Шунингдек, мухлисларнинг реакцияси турлича бўлади. Баъзи мухлислар ўз теннисчисига қарши мухлислик қилишса, баъзан хорижда ўйнаётганингда сени кучли қўллаб-қувватлашади. Мен бу нарсаларга эътибор қаратмасликка ҳаракат қиламан. Табиийки, Кузнецов кучли қўллаб-қувватлашга эга бўлади. У сифатли теннис кўрсатишга ҳаракат қилади", дейди Денис Истомин.