Кириш Регистрация
01/03 00:45 Интер 2-0 Женоа
01/03 01:00 Реал Овьедо 0-1 Атлетико
01/03 16:30 Кремонезе 0-2 Милан
01/03 18:00 Эльче 2-2 Эспаньол
01/03 19:00 ОКМК 0-1 Бунёдкор
01/03 19:00 Фулхэм 2-1 Тоттенхэм
01/03 19:00 Ман. Юнайтед 2-1 Кристал Пэлас
01/03 19:00 Сассуоло 2-1 Аталанта
01/03 19:00 Брайтон 2-1 Ноттингем Форест
01/03 19:15 Насаф 1-0 Хоразм
01/03 20:15 Валенсия 1-0 Осасуна
01/03 21:30 Арсенал 2-1 Челси
01/03 22:00 Торино 2-0 Лацио
01/03 22:30 Бетис 2-2 Севилья
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза - Болонья
03/03 00:45 Удинезе - Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид - Хетафе

Нгуен Ван Си: «Жавоб ўйинида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон-Вьетнам ўйинидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Нгуен Ван Си иштирок этди.

— Ўзбекистон кучли жамоа, аммо буюк жамоа эмаслиги бугун кўринди. Улар бир вазиятда фейр-плей қоидасига амал қилишмади. Боз устига, футболчимиз дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганида ҳакам Анзур Исмоиловга қизил карточка бериши керак эди. Бугун Ўзбекистон ғалаба қозонди, аммо ушбу натижа барча нарсани ҳал қилди дегани эмас.

— Вьетнам томонидан киритилган биринчи автоголни ҳакам ҳисобламай тўғри қилди, деб ўйлайсизми?
— Ўзбекистон терма жамоаси сардори Сервер Жепаров ҳимоячимизга нисбатан фол ишлатганди. Шунинг учун ҳакам голни ҳисобламай, тўғри қилди.

— Шогирдларингиз бугун кўплаб вазиятларда майдонда ётиб олиб, вақтни чўзишди. Бу махсус тактикамиди?
— Бу тактикага ҳам боғлиқ эди. Ўйин бошида футболчиларимиз йиқилган пайтда ҳакам уларга эътибор қаратмади. Ўзбекистон жисмонан кучли эканини билардик. Шу боис ўз кучимизни тенг тақсимлаган ҳолда ўйнашга ҳаракат қилдик.

— Ҳисоб ҳали 0:0 бўлиб турган пайтда иккинчи ҳужумчини майдонга туширдингиз. Бу ғалаба учун юришмиди?
— Ҳа, бу ғалаба учун ҳаракат эди. Дуранг ҳам бизни қаноатлантирарди, аммо ғалабани ҳам ёдимизда ушлаб тургандик. Лекин бугун ҳам ютқазиб қўйдик. Кеийнги ўйинларда очко жамғаришга ҳаракат қиламиз.

— Роппа-роса бир ойдан Вьетнамда жавоб ўйини бўлади. Навбатдаги ўйин бугунгисидан нимаси билан фарқ қилиши мумкин?
— Вьетнамда 3 очко қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Ўзбекистон кучли жамоа, аммо биз ўз уйимизда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Жавоб ўйинида яхши ўзгаришларни амалга оширамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:33, 15.10.2013.
Ўқилди: 5414 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.