Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон 55-ўринда

Баҳо:
+ | -

ФИФА терма жамоаларнинг навбатдаги рейтинг жадвалини эълон қилди. Кеча тахмин қилганимиздек, Ўзбекистон терма жамоаси янги рейтингда Осиёнинг учинчи жамоасига айланди. Терма жамоамиз 2 поғона юқорига кўтарилиб, 55-ўринни банд этди.

Терма жамоамизнинг рейтинг баллари 3тага ошди ва эндиликда 582 очкога эга бўлиб турибмиз. Биздан кейинги ўринларни эса Жанубий Корея (569) ва Австралия (564) эгаллаб туришибди. Япония эса 2 поғона пастга тушиб, 44-ўринга жойлашган бўлса, Эрон бир ўрин пастлаган (49).

Осиё кубоги-2015 саралаш босқичида навбатдаги ғалабага эришган БАА терма жамоаси эса бирданига 11та ўрин кўтарилган (71-ўрин). 70-ўрин эса ЖЧ-2014 плей-офф босқичида юришини давом эттираётган Иорданияга тегишли (3 поғона кўтарилиш). Гонконг 148-қатордан силжимаган бўлса, Вьетнам 2та ўрин сакраб, 151-ўринга жойлашди.

МДҲ миқёсида эса Ўзбекистон 4-ўринни эгаллаб турибди. Дастлабки икки ўринни Россия (19) ва Украина (20) эгаллаб турган бўлса, Арманистон бирданига 17 поғона кўтарилиб, 38-ўринга чиқиб олди.

Рейтинг жадвалини эса Испания бошқаришда давом этмоқда. Аргентина ва Германия терма жамоалари ўзаро ўрин алмашишди ва энди немислар 2-ўринда боришмоқда. Италиянинг 4 поғона "шўнғиши" оқибатида Колумбия, Бельгия ва Уругвай терма жамоалари бир ўриндан кўтарилишган.

Рейтинг жадвалининг тўлиқ кўриниши билан ФИФА сайтида танишиб олишингиз мумкин.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 14:08, 17.10.2013.
Ўқилди: 7311 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди [4247]

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4213]

Трамп АҚШ терма жамоаси футболчиси бўйича чиқарилган шов-шувли қарордан сўнг ФИФАга мурожаат қилди [3558]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3523]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3248]

Роналду ЖЧ-2030да ўғли билан бирга ўйнаши ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди [2488]

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Балогун ўтган ўйиндаги четлатишига қарамай, Бельгияга қарши майдонга тушади [2214]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2177]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2035]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2034]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик