Ижара асосида «Анжи»да ҳаракат қилаётган «Манчестер Сити» футболчиси Абдул Раззоқ Маҳачқалъа жамоасининг тўлиқ аъзосига айланди. Трансферни «Сити» расмий сайти расман тасдиқлади.
Кот'Диувар терма жамоасининг 20 ёшли ярим ҳимоячиси 2010 йилда «Сити»га келиб қўшилган ва бу вақт давомида «Портсмунт», «Брайтон» ва «Чарлтон» жамоаларида ижара асосида ҳаракат қилишга улгурди.













