Кириш Регистрация

Академик эшкак эшиш. Ёшлар ўртасида XIX Осиё чемпионати якунланди

Баҳо:
+ | -

Қадим ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати баҳслари ниҳоясига етиб, қитъанинг энг кучли спортчилари билан бирга 2014 йили Нанкин (Хитой)да бўлиб ўтадиган иккинчи ёшлар Олимпиада ўйинларида иштирок этиш хуқуқини қўлга киритганлар номи маълум бўлди.

Тўрт кун давом этган мусобақада Осиё қитъасининг 17 мамлакатидан келган 150 дан ортиқ спортчи 2000 метр масофада яккалик, жуфтлик ва тўрт кишилик қайиқларда ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Қизғин курашларга бой тарзда ўтган чемпионат якунига кўра умумжамоа ҳисобида хитойлик спортчилар биринчи ўринни эгаллади. Битта олтин, тўртта кумуш ва тўртта бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўринга сазовор бўлди. Учинчи ўрин ҳиндистонлик ёш спортчиларга насиб этди.

Вакилларимиздан Юлдуз Кулгавая ҳамда Шаҳбоз Абдужабборов 2014 йилда Хитойда ўтказиладиган иккинчи ёшлар олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Чемпионатнинг ёпилиш маросимида Жаҳон академик эшкак эшиш федерацияси (FISA) президенти Жон Роланд, Осиё академик эшкак эшиш федерацияси бош котиби Кеен Ли мусобақа юқори савияда ташкил этилганини эътироф этар экан, Ўзбекистонда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида спортга қаратилаётган эътиборга юксак баҳо берди.

Мусобақа давомида, шунингдек, Осиё академик эшкак эшиш федерацияси (ARF)нинг конгресси бўлиб ўтди. Осиё ва Жаҳон (FISA) академик эшкак эшиш федерациялари, қитъамиздаги мазкур ташкилотга аъзо мамлакатлар вакиллари қатнашган анжуманда Осиёда спортнинг мазкур турини ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:18, 18.10.2013.
Ўқилди: 4079 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6538]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5357]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3599]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2700]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2316]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2284]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2255]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2205]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2136]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2054]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.