Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта - Бавария
11/03 01:00 Атлетико - Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл - Барселона
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Иброҳимов юбилей ўйинида гол урди

Баҳо:
+ | -

Кеча олий лига 23-тури доирасида “Бунёдкор” меҳмонда “Гулистон”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Жавлон Иброҳимов гулистонликлар дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Ўйиннинг сўнгги ўн дақиқалигида мухлислар яна иккита гол гувоҳи бўлишди. Олександр Пишур гол уриб ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Лекин асосий вақт якунланишига уч дақиқа қолганида Мўйдин Мамазулунов ҳисобдаги фарқни қисқартирди ва якуний натижа 1:3 бўлишини таъминлади.

Ушбу учрашув “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброхимов учун алоҳида аҳамият касб этди. 8-рақамли “стоппер” гулистонликларга қарши баҳсда ўзининг “қалдирғочлар” сафидаги юбилей – 100-учрашувини ўтказди. Эътиборлиси, Жавлон Иброҳимов ўзининг тарихий ўйинида рақиб дарвозасини ишғол қилишни уддасидан чиқди.

Иброҳимов “Бунёдкор” сафида Ўзбекистон чемпионатида 65та, кубогида 14та ҳамда Осиё Чемпионлар лигаси турнирининг 21та учрашувида майдонга тушган. Шу ўйинларда рақиблари дарвозасини 8 бор аниқ ишғол қилган. Уларнинг 6таси олий лига ўйинларига тўғри келса, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛ баҳсларида бир маротабадан гол урган.

Юбилей учрашув билан Жавлон Иброҳимовни муборакбод этган ҳолда унинг келгуси фаолиятига ҳам омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:31, 24.10.2013.
Ўқилди: 3024 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 10-март куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [11757]

ЕЧЛ. Суперкомпьютер «Реал» — «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги ғолибини тахмин қилди [11490]

Хосе Мария Мендес – Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи [5210]

«Ҳамиша тайёр». «Манчестер Сити» Абдуқодир Ҳусановнинг жамоасини голдан қутқарган ҳаракати видеосини эълон қилди (видео) [4954]

"Реал Мадрид" "Манчестер Сити"га қарши дастлабки ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари ҳақида расмий маълумот берди [4873]

Football365: "Челси" "Барселона"нинг 3 нафар футболчиси учун 250 миллион евро сарфлаши мумкин [2497]

Ла Лига Мессининг «Барселона»га қайтишига рухсат берганмиди? Тебас жавоб берди [2344]

Ироқ терма жамоаси устози: «Илтимос, бизга ёрдам беринг» [2263]

«Ливерпуль» «Интер» юлдузи трансферига тайёргарлик кўрмоқда [2147]

«Барселона» тарбияланувчиси «Реал»ни бошқариши мумкин [1964]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.