Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Европа лигаси. Одил Аҳмедов «Анжи»нинг ғалабасига улкан ҳисса қўшди

Баҳо:
+ | -

Махачқалъанинг "Анжи" клуби Европа лигаси доирасида Норвегиянинг "Тромсе" клубини мағлубиятга учратди. Бу доғистонликларнинг нафақат Европа лигасидаги илк ғалабаси, балки мавсумдаги дастлабки ғалабаси бўлди.

Одил Аҳмедов "Анжи"нинг асосий таркибида майдонга тушди ва бутун ўйин давомида ўта фаол ҳаракат қилди. Ҳаттоки у ғалабанинг асосий сабабчиларидан бири бўлди.

Ўйиннинг 18-дақиқасида ҳамюртимиз қийин вазиятда тўпни жарима майдончасига яқинига етказа олди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Бурмистров дарвозабон билан бирга-бир вазиятда дарвозани ишғол қила олди.

Учрашувнинг 26-дақиқасида махачқалъаликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Одил Аҳмедовнинг зарбаси рақиб футболчи Фоютнинг оёғи тегиб, дарвозага кириб бораётганида "Тромсе" дарвозабони дарвоза тўсини остидан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. 66-дақиқада Одил берган айланма зарба эса дарвоза тўсини ва устуни кесишган бурчакка яқин жойдан ўтиб кетди.

Ўйин тугашига 8 дақиқа қолганида эса Аҳмедов яна бир хавфли вазиятни юзага келтирди. У ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олди ва чапроққа ўтиб, дарвоза томон кучли зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Ушбу ғалабадан кейин "Анжи" 4 очко билан гуруҳда 2-ўринга кўтарилиб олди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:22, 24.10.2013.
Ўқилди: 7543 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2729]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2565]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2353]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1948]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1761]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1741]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1738]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1679]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1353]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1276]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик