Кириш Регистрация

"МЮ" футболчининг молиявий талаблари туфайли Руни билан шартномани узайтирмади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" 2015 йилнинг ёзида эркин агент мақомини оладиган ҳужумчи Уэйн Руни билан шартномани узайтирмайдиган бўлди, дея хабар беради  Daily Mail.

Манбанинг хабар беришича, Англия термаси ўйинчиси маошини оширилишини талаб қилган, у ҳозирда ҳафтасига 250 минг фунт стерлинг олмоқда. Шу ўринда футболчи янги шартномасини 5 йилга узайтирилишини истамоқда.

Аммо клуб раҳбарлари Рунининг ўйини очилиб бораётганига қарамай, 28 ёшли футболчи учун бундай шартларни ўринли эмас деб ҳисобламоқда.

Шу билан биргаликда "МЮ" қишки трансферлар чоғида футболчини сотиб юбормоқчи эмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёзида футболчига "Челси" ва "ПСЖ" клублари харидор бўлган эдилар.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:46, 28.10.2013.
Ўқилди: 3216 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик