Бу икки жамоанинг ўзаро учрашувига бежизга Ўзбек “Эл Классико”си деб таoриф берилмаган. “Нефтчи” ва “Пахтакор” ўртасидаги кескин рақобат биринчи чемпионатда вужудга келган ва шу кунга қадар сақланиб келинмоқда.
Бу жамоалар бир-бирига қарши жуда кўп бор майдонга тушган. Чемпионат доирасида ҳисоблайдиган бўлсак, бугунги учрашув 44-саналади. Ўтказилган 43 та ўйиннинг 17 тасида фарғоналикларга ғалаба қозонишган. Еттита баҳсда ғолиб номи аниқланмаган. 19 та учрашувда “Шерлар” муваффақият қозонишган. Тўплар нисбати 59-70, “Пахтакор” фойдасига.
Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очко жамғарган. “Пахтакор”нинг бу борадаги кўрсаткичи 64 га тенг.
Шуни айтиш жоизки, сўнгги уч йилда “Шерлар” Фарғонада ғалаба қозона олишмаяпти.
Фарғонада ўтказилган сўнгги учрашувлар:
26.09.2004. Нефтчи – Пахтакор - 1:1 (0:0)
18.06.2005. Нефтчи – Пахтакор - 1:0 (0:0)
21.10.2006. Нефтчи – Пахтакор - 1:1 (1:0)
27.08.2007. Нефтчи – Пахтакор - 0:3 (0:1)
23.11.2008. Нефтчи – Пахтакор - 1:0 (1:0)
09.09.2009. Нефтчи – Пахтакор - 0:2 (0:2)
06.05.2010. Нефтчи – Пахтакор - 3:3 (1:1)
22.10.2011. Нефтчи - Пахтакор - 4:1 (3:1)
11.06.2012. Нефтчи - Пахтакор - 3:1 (0:0)
Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Р.Шояхметов (Тошкент), Т.Гайнулин (Тошкент), В.Агишев (Тошкент)
Назоратчи: А.Абдуллаев (Тошкент).
Учрашув 29 октябрь куни Қиргулигади “Нефтчи СК” стадионида соат 15:00 да бошланди.