"Арсенал" ҳужумчиси Лукас Подольски жароҳатига қарамай "Атлетико" ва Дортмунднинг "Боруссия" клублари эътиборида турибди, деб ёзади El Mundo Deportivo.
Иккала клуб ҳам Германия терма жамоасининг 28 ёшли аъзосини мавсум якунида ҳарид қилмоқчи.
Немис клуби Подольскига Роберт Левандовскийнинг ўрнига номзод сифатида қарамоқда. Мавсум якунида у эркин агент сифатида жамоадан кетиши эҳтимоли йўқ эмас.
Шунингдек, яна бир вариантга кўра, Подольскининг "Атлетико"га ўтиши билан Мадрид клуби яримҳимоячиси Адриан Лопес Лондонга келади. Лопесга "Арсенал" устози Арсен Венгер қизиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Подольски сонидан олган жароҳатидан сўнг декабрда майдонга қайтади.