Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Актобе» — беш карра чемпион!

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг «Актобе» жамоаси ўта мураккаб ва драматик кечган баҳсда дуранг натижани қайд этди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритди.

Актобеликлар сўнгги турда ўз майдонида кучли олтиликнинг энг сўнгги поғонасида бораётган "Ордабаси"ни қабул қилди. Ушбу баҳсда Никитенко шогирдларини дуранг натижа ҳам чемпионга айлантирарди.

Ўйиннинг 33-дақиқасида чимкентликлар бурчак тўпини голга айлантиришди. Шундан кейин мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга уринсаларда, уларнинг ўйини чиқавермади. Боз устига, голдан кўп вақт ўтмасдан Бикмаев жароҳат олиб, майдонни тарк этди. Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Гейнрих қулай масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Кўп ўтмасдан Саша сариқ карточка ҳам ишлади. Шунингдек, Темур Кападзе ҳам "сариқ"дан бенасиб қолмади. Ўйин тугашига 7 дақиқа қолганида эса «Актобе» узоқ кутилган голни уришга муваффақ бўлди — бурчак тўпи орқали.

Аммо, лекин, бироқ, орадан 2 дақиқа ўтиб "Ордабаси" яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Параллел кечаётган баҳсда эса "Астана" сафарда "Шахтёр" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонаётганди. Бу эса чемпионни аниқлаш учун "олтин" учрашув ташкил этилишидан дарак берарди. Актобедаги ўйиннинг асосий вақтига ҳакам 3 дақиқа қўшиб берди ва унинг иккинчиси ўтиб бораётганида Абат Аймбетов узоқ масофадан дарвозани ишғол қилиб, «Актобе»га чемпионликни тақдим этди!

Гейнрих 90+3-дақиқада ўз ўрнини бошқа жамоадошига бўшатиб берди.

Шу тариқа «Актобе» асосий рақиби "Астана"дан 1 очко кўп жамғарди ва бешинчи марта Қозоғистон чемпионлигини қўлга киритди. Учинчи ўрин эса "Қайрат"га насиб этди.

Темур Кападзе, Александр Гейнрих ва Марат Бикмаевни Қозоғистон чемпионатининг олтин медаллари билан табриклаймиз!

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:14, 02.11.2013.
Ўқилди: 3735 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [4073]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3174]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [3079]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2525]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2423]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2387]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2074]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [2028]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [1796]

Моуриньо: «Улар — қироллар!» [1788]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.