"Локомотив" (Москва) жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов клубининг "Спартак" устидан қозонилган ғалабасига ўзининг ҳиссасини қўшди.
— Афсуски, шундай ўйин мухлисларсиз ўтди, — дейди Денисов. — Аввал ҳам бундай вазиятда ўйнаганманми? Бўлган — ўқув йиғинларида (кулади). Расмий ўйинлар эса... Бунақасини эслолмадим. Балки, Украина чемпионатида ўйнаётганимда бундай ҳолатлар юз бериши мумкин эди. "Спартак" билан ўйинда ҳимоявий ўйн қилиш мураббий кўрсатмаси эмасди. Ўйин шундай бўлиб чиқди. Биз кўпроқ қарши ҳужумда ҳаракат қилдик.
— "Локомотив" бугун узун паслардан кўп фойдаланди. Бу тактик режанинг бир бўлаги эдими ёки ёмон майдонга қарши кураш услубими?
— Тактика борасида биз турли вариантлардан фойдаландик. Бунда ҳужумнинг қандай ривожланиши, рақиб неча киши бўлиб ҳимояланишидан келиб чиқиб бирорта вариантни танладик. Газон борасида эса фақат илиқ фикрларни айтишим мумкин. Ҳозирги вақт учун у жуда зўр.
— Бугун "Локомотив" тактик жиҳатдан "Спартак"ни тўла мағлуб этди, деб айтиш мумкинми?
— Менимча, йўқ. Агар бундай бўлганида, ҳисоб бизнинг фойдамизга янада йирикроқ бўларди. "Спартак" эса гол урди ва яна бир нечта голли вазиятлар яратди.
— Ўйиндан олдин "Локо" мухлислари пиротехник воситалари ёрдамида клубнинг Баковкада жойлашган базасидан жамоани ўйинга кузатиб қўйишди.
— О-о-о, бу жуда зўр бўлди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши бизни руҳлантирди ва ғалаба қозонишимизга ёрдам берди!
— Ўйиндан кейин кийиниш хонасида принципиал рақиб устидан дербида қозонилган ғалабани қандайдир байрам қилдингларми?
— Бу кийиниш хонасида қола қолсин (кулади).