Кириш Регистрация

«Андижон»: Баҳром Абдураҳимов яна энг яхши ўйинчи бўлди

Баҳо:
+ | -

"Андижон" клуби расмий сайти орқали мухлислар ўртасида ойнинг энг яхши ўйинчиларини аниқлаш борасида сўров ўтказиб келди. Унга кўра октябрь ойи якуни бўйича иқтидорли ярим ҳимоячи Баҳром Абдураҳимов яна энг яхши ўйинчи деб топилди.

Абдураҳимов 10852 балл тўплади. Бу аввалги ойларга солиштирганда жуда юқори кўрсаткич бўлди. Сўровда 2-ўринни Сардор Соибов эгаллади. У 8154 балл жамғарди. 3-ўрин 309 балл тўплаган ёш дарвозабон Сергей Смородинга насиб этди.

Айтиш керакки, ниҳоясига етган октябрь ойида “Андижон” 6та ўйин ўтказди ва буларнинг барчасида Абдураҳимов майдонга тушди. Қолаверса, 13 октябрь куни жамоамиз олий лига йўлланмасини ҳал қилди. Эътиборлиси, сентябрь ойида ҳам Абдураҳимов энг яхши ўйинчи бўлганди.

Аввалги лауреатларга тўхталадиган бўлсак, август ва июнь ойларида Асқар Жадигеров энг яхши ўйинчи бўлганди. Июль ойида Темур Ҳакимов ва май ойида Юрий Цой ҳам лауреат бўлишган.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 12:06, 04.11.2013.
Ўқилди: 2916 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3524]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3279]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3144]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3099]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3027]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2862]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2669]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2031]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1936]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1796]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик