Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

«Боруссия Д» Левандовскини 8,6 миллион еврога сотишга тайёр

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчи Роберт Левандовскини январда бошланадиган қишки трансфер вақтида сотишга тайёр. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, футболчини сотиб олмоқчи бўлган жамоа атиги 8,6 миллион евро тўласа бўлгани. Айни вақтда футболчига «Барселона», «Реал», «Челси», «Арсенал», «Бавария» ва «МЮ» қизиқиш билдирмоқда.

Хабарингиз бор, футболчининг шартномаси келаси йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агент сифатида хоҳлаган жамоасига ўтиб кетиши мумкин. Шунинг учун «Боруссия Д» Польша терма жамоаси ҳужумчисини арзон бўлса ҳам қишда сотмоқчи. Акс ҳолда ёзда Роберт бошқа жамоага кўчиб ўтса, клуб бундан фойда кўрмайди.

Жорий мавсумда Левандовски «Боруссия Д» таркибида 14 учрашувда майдонга тушган ва 12 марта гол муаллифига айланиб улгурган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:41, 04.11.2013.
Ўқилди: 3687 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик