Кириш Регистрация

Швайнштайгер тўпиғидан такрорий операция қилинади

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер оёғининг тўпиқ қисмидан такрорий операция қилинади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Германия терма жамоасининг 29 ёшли футболчиси шу йилнинг июнь ойида операция қилинган эди.

Швайнштайгер жарроҳлик амалиёти сабаб мавсумолди тайёргарликни ўтказиб юборган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи бундеслиганинг 10та учрашувида майдонга тушиб улгурди.

«Ўтган ҳафта давомида қаттиқ оғриқни ҳис қилдим. Мен машғулотларда қатнашишда давом этдим ва энди операция қилинмаса, бўлмайди»,- дейди Швайнштайгер.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 19:23, 08.11.2013.
Ўқилди: 2621 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик