Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Ривалдо клубидан кетди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган 41 ёшли Ривалдо тиззасидан олган жароҳати сабаб "Сан-Каэтану"дан кетишга қарор қилди. 2002 йилги жаҳон чемпиони ва 1999 йилда "Олтин тўп"ни қўлга киритган футболчи Бразилия "Б"-серияси иштирокчиси билан шу йил январида бир йиллик шартномага имзо чекканди, аммо шунча вақт давомида "Сан-Каэтану" мухлислари уни атиги 7 ўйинда майдонда кўришди холос.

"Бугундан бошлаб мен "Сан-Каэтану" ўйинчиси эмасман. - деб ёзади Ривалдо ўз твиттерида, - Мени ҳали-ҳамон тиззамдаги оғриқлар қийнамоқда. Клубнинг барча аъзоларига миннатдорчилик билдиришни хоҳлардим, шунингдек, жамоа президенти Наирога ҳам".

Ривалдо шу билан фаолиятини якунлашга қарор қилгани ё ҳали тўп сурмоқчи экани тўғрисида бирор нарса ёзмаган.

5 турдан сўнг "Сан-Каэтану" мусобақа жадвалининг 18-ўрнида бормоқда ва уларга учинчи дивизионга тушиб кетиш хавфи рўбаро келиб турибди.

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 19:51, 08.11.2013.
Ўқилди: 3702 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4448]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3653]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3456]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2651]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2255]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2209]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2176]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2112]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1872]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1799]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик