Лондоннинг «Арсенал» жамоаси «МЮ» ҳужумчиси Хавьер Эрнандесга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, жамоа устози Арсен Венгер қишки трансфер вақтида «Арсенал»нинг ҳужум чизиғини кучайтириш ҳақида бош қотирмоқда. Мураббийнинг фикрича, Оливье Жирунинг Англия чемпионати ҳамда чемпионлар лигасида ҳаддан ортиқ зўриқмоқда.
Ўз навбатида Чичарито ҳам «МЮ»да Уэйн Руни, Робин ван Перси ва Дэнни Уэлбек каби футболчилар билан рақобатга доим ҳам дош бера олмаяпти. Трансфернинг иқтисодий томонлари ҳақида маълумот берилмаган.













