Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

ЎФФ раҳбаридан «Локомотив» ФКга қутлов келди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов 2013 йилги Ўзбекистон кумуш медаллари сохиби – «Локомотив» ФКга табрикнома юборди.

«Локомотив» футбол клуби маъмуриятига

Ўзбекистон футбол федерацияси «Локомотив» футбол клубининг аҳил жамоасини футбол бўйича 2013 йилги олий лига мусобақаларида ажойиб иштирок этган ҳолда мусобақанинг кумуш медалларга сазовор бўлганлиги муносабати билан самимий табриклайди.

2013 йилги мавсумда чемпионлик пойгаси ҳар қачонгидан шиддатли ва қизиқарли кечди.

Ўтган йили сўнгги тургача давом этган интрига, бу йил ҳам охирги тургача сақланиб қолди. Фарқи шундаки, 2013 йилги чемпионлик пойгасида 3 та жамоа фаол кураш олиб борди. Чемпионлик пойгасида йил сайин тажриба тўплаётган «Локомотив» ўз тарихида биринчи кумуш медалларни қўлга киритди.


Умид қиламанки, «Локомотив» ютуқлар пиллапоясида бугунгидек, юқори илдам кўтарилишда давом этиб, 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасида яхши иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилади.

Кумуш медаллар муборак бўлсин!

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти М.З.Усмонов

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 11:18, 11.11.2013.
Ўқилди: 2777 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.