Испаниянинг «Валенсия» жамоаси «Барселона» ҳужумчиси Исаак Куэнкани қишки трансфер ойнаси вақтида ижарага олиши мумкин.
«Кўршапалаклар» бош мураббийси ҳужум чизиғини айнан «Барселона»нинг 22 ёшли форварди билан кучайтиришни ният қилган.
Таъкидлаш жоизки, айни вақтда жароҳатидан тикланаётган Куэнка жорий мавсумда «Барселона» таркибида бирорта учрашувда майдонга тушмаган.
Аввалроқ футболчининг агенти Хосе Мария ҳам мижозининг ижарага берилиши ҳақида гапирган эди.













