Кириш Регистрация

Гарет Бэйл: «Зидан фаолиятини ҳали якунламагандек туюлмоқда»

Баҳо:
+ | -

"Реал" яримҳимоячиси Гарет Бэйл қироллик клубида мураббий Зинедин Зидан билан бирга ишлаш қандай кечаётгани ҳақида гапириб берди.

"Зидан машғулотларда иштирок этяпти. Очиғини айтсам, у фаолиятини ҳали якунламагандек туюлиб кетяпти.

У етакчи футболчи эди ва шундай бўлиб қолган. Мен бу ерда уларнинг ҳаммаси билан бирга шуғуланаётганим - қойилмақом.

Болалигимда ЧЛ-2002 финалини кўргандим. Ўшанда Зиданнинг голи ҳамон ёдимда. Бундай жамоанинг ўйинини кузатиш ўзига хос завф бағишларди.

Вақт ўтиши билан ўсиб бордим, турли жамоалар, футболчилар билан ўйнадим. Ва тушундимки, "Реал" жаҳоннинг энг кучли клуби экан. Сўнг унда ўйнашни орзу қила бошладим", - деди Бэйл.

Манба: www.football-espana.net
Киритилди: 17:07, 24.11.2013.
Ўқилди: 2197 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.