«Саутгемптон» дарвозабони Артур Боруц кеча бўлиб ўтган «Арсенал»га қарши ўйинда ўз дарвозасидан кулгули гол ўтказиб юборган эди. У жарима майдончаси ичида «Арсенал» ҳужумчиси Оливье Жируни алдамоқчи бўлди ва тўпни олдириб қўйди. Шу тарзда ўйинда ўйинда ҳисоб очилган эди.
Дарвозабон Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ўша ҳолатда шунчаки Йохан Кройфга ўхшамоқчи бўлганини таъкидлади.
«Мен ўша ҳолатда хато қилмоқчи эмасдим, шунчаки Йохан Кройфнинг Италияга қарши ўйиндаги машҳур финтини такрорламоқчи эдим»,- деб ёзади дарвозабон.













