«Бетис»нинг 19 ёшли футболчиси Алваро Вадильо Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтишга яқин тирибди. Бу ҳақда Punto Pelota хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, трансфернинг барча шартлари келишилган. Фақат шартнома имзоланса бўлгани. Футболчи «Арсенал»га 20 миллион еврога тушади.
Таъкидлаш жоизки, Вадильо 2011 йилда илк марта Испания чемпионатида майдонга тушган. Ўша ватқда у 16 ёш 11 ой 16 кунлик бўлган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Испания чемпионатида 14 учрашувда майдонга тушган.













