Мадриднинг «Атлетико» жамоаси ҳужумчиси Диего Коста Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига ўтиши мумкин. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Хабарингиз бор, Роберт Левандовски ёзда жамоадан кетиши ойдинлашиб қолди. Шунинг учун «Боруссия Д» ҳозирданоқ унинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Коста жорий мавсумда Испания чемпионати доирасидаги 15 учрашувда майдонга тушган ва шунча голга муаллифлик қилган.













