"Тоттенхэм" бош мураббийи Андре-Виллаш Боаш мавсум охирида истеъфога чиқиши мумкин, дея хабар тарқатди Goal.com.
Португалиялик мутахассис Лондон клубининг ёзги трансфер мавсуми вақтидаги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмаган, дея тахмин қилинмоқда.
"Шпорлар" рулида у кетгач Англия термасининг собиқ устози Глен Ходдлнинг ишлаши ҳақида гап-сўзлар бор. Ушбу мураббий аввал ҳам - 2001-2003 йилларда "Тоттенхэм"да ишлаган.