Исроил терма жамоаси футболчиси Йосси Бенаюн Лондоннинг «КПР» жамоа билан мавсум охирига қадар шартнома имзолади.
«Йосси – юқори савиядаги топ-футболчи. Унинг ўйини менга ёқади. У жуда кўп нарсага қодир. «Тоттенҳэм»да ишлаган вақтимдаёқ уни ўз жамоамга олиб келмоқчи бўлгандим. Менимча, у жамоани сезиларли даражада кучайтиради»,-дейди Ҳарри Реднапп.













