Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Нефтчи» Сардор Мирзаев ва Шукурали Пўлатовга омад тилади

Баҳо:
+ | -

Футболда фаолияти мобайнида бир жамоа шарафини ҳимоя қилган ўйинчилар камдан-кам учрайди.

Куни кеча кўп йиллар давомида “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилишган – Сардор Мирзаев ҳамда Шукурали Пўлатовлар клуб билан хайрлашишди. Ушбу ўзгаришларни мухлислар турли хил қабул қилишмоқда.

“Нефтчи” клуби ўзини бошқа жойда синаб кўрмоқчи бўлган ўйинчиларни ушлаб турмайди!

Юқоридаги футболчилар нима учун “Нефтчи”ни тарк этишганининг сабабини билиш мақсадида клуб матбуот хизмати бу футболчилар билан боғланиб улардан қисқача интервью олди.

Сардор Мирзаев: “Орзуим ОЧЛда ўйнаш”
— Кутганимдек, “Нефтчи” раҳбарияти шартнома узайтириш таклифини билдирди. Аммо менинг мақсадим халқаро мусобақаларда тўп суриш. Шунинг учун ўзимни Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган клубда синаб кўришга қарор қилдим. Ростини айтсам, клубдан кетишим осон бўлгани йўқ. Кези келганда, шуни айтишим жоизки, менинг шу даражага етишимда клуб мураббийларининг ўрни беқиёс.

Айниқса, Амет Абдуллаевич жисмоний ва тактика борасида ўсишимда муҳим рол ўйнади. Амет Мемет келгач, футболга бўлган қарашларим ҳам ўзгариб кетди.  Ушбу мутахассис ҳар доим профессионал бўлишга интилади. Фарғонада олиб борган қисқа фаолияти давомида Амет Мемет кўп нарсаларни ўзгартириб юборди. Масалан, футболчиларга рақиб жамоа ҳақидаги видеоёзувлар кўрсатилиб, бўлиб ўтган учрашувлар таҳлил этилмоқда. Бу ўзгаришлар футболчиларнинг ўзларига катта ёрдам бермоқда. Ушбу мутахассис билан жамоа янги мавсумда совринли ўринларни олиши мумкин.

Шукурали Пўлатов: “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолади”
— Клуб раҳбарияти менга янги битим таклиф этганига қарамай, узоқ ўйланишлардан сўнг, расман "Нефтчи"ни тарк этдим. Кеча базага бориб, жамоа аъзолари билан дўстона хайрлашдим. Ниятим келаси йил ўзимни ОЧЛ баҳсларида синаб кўриш. "Нефтчи"да энг катта турнир мен учун бу — ОФК Кубоги мусобақаси бўлди. Насиб этса, энди ОЧЛда ҳам  ўйнаймоқчиман.

Шуни айтишим жоизки, Амет Абдуллаевичдан ҳам ўзим учун кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, бир чизиқли ҳимояда ўйнаш, тактика борасида тушунчам янада бойиди. Жисмоний тарафлама ҳам ўсишга эришдим. Бунинг натижасида Тошкент жамоалари мени ўз сафига чорлади. ухлислар жамоа алмаштирганимни тўғри тушинишларини истардим. Футболда ҳар доим ҳам пул муҳим рол ўйнамайди.

Бугун “Нефтчи”ни тарк этаётган бўлсам, қачондир яна шу клубга қайтиб келишим мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Нефтчи” мен учун қадрдон жамоа бўлиб қолади. Бундай бахтли дамлар “Нефтчи” билан боғлиқ бўлганини ҳеч қачон унутмайман.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби  бу футболчиларга “Нефтчи”даги  ёрқин ўйинлари учун миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятларига омад тилайди.

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 19:56, 13.12.2013.
Ўқилди: 3188 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.