"Рубин" бош мураббийи Қурбон Бердиев Қозон клубини тарк этди, дея хабар тарқатмоқда "Бизнес Online".
"Рубин" раҳбариятининг Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан учрашувидан сўнг Бердиев, у билан бирга вице-президент Комил Исҳоқов ва бош директор Андрей Громов ўз лавозимларидан четлатилган.
Эслатиб ўтамиз, Бердиев Қозон клубида 12 йилдан буён бош мураббийлик қилиб келаётган эди.