Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Шумахернинг аҳволи оғирлигича қолмоқда

Баҳо:
+ | -

Михаэль Шумахер жойлаштирилган Греноблдаги шифохона © Jean-Pierre Clatot / AFP

Формула-1 пойгалари бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер операциядан чиққанидан бери кома ҳолатида қолмоқда. BBC Sport хабарига кўра, бу ҳақда бахтсиз ҳодисадан сўнг автопойгачи ётқизилган Греноблдаги шифохона ходимлари махсус брифинг вақтида маълум қилишди.

Шифокорлар германиялик пойгачининг аҳволини нисбатан оғир деб баҳолаб, саломатлигини тиклаши борасида кейинги тахминларни беришдан бош тортишган. Ҳозирги вақтда шифокорлар Шумахер тана ҳароратини Цельсий бўйича 34 ва 35 даража оралиғида сақлаб туришга ҳаракат қилишмоқда.

Брифинг вақтида Шумахерга фақат битта операция қилингани эълон қилинди, ушбу жарроҳлик амалиёти спортчининг боши суяги ичидаги босимни пасайтириш имконини берган. 30 декабрь куни тонгда немис матбуот операциялар сони иккита бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.

Шифокорларнинг қайд этишича, Шумахернинг бошида ҳимоя қилувчи шлем (дубулға) бўлгани сабабли ҳам тоғ чанғи трассасидан қулаган вақтида омон қолган.

44 ёшли Шумахер Франция Альп тоғларида чанғида учаётган вақтида боши билан тошга урилган. Германиялик спортчи дастлаб вертолётда Мутьедаги шифохонага олиб борилган, у ердан Греноблга жўнатилган.

Шумахер Формула-1даги фаолиятини 1991 йилда бошлаган бўлиб, орадан бир йил ўтиб илк чемпионлик совринини қўлга киритган. У, шунингдек, 1995, 2000, 2001, 2002, 2003 ва 2004 йилларда ҳам чемпионликни қўлга киритган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 11:47, 31.12.2013.
Ўқилди: 4846 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.