Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Бухоро» Александр Корнейчук орқали дарвозабонлар муаммосини ҳал қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" жамоаси аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларни давом эттиришмоқда. Машғулотлар Бухоро Давлат Университети қошидаги футбол майдонида давом этяпти.

Кеча жамоа машғулотларига яна янгилар қўшилишди. Жамоани дарвозабонлар тарк этган эди. Лекин яқинда Ботир Носиров яна ортга қайтди.

Албатта, Сардор Қобулжоновнинг жамоани тарк этиши катта йўқотиш бўлди. Жамоа раҳбарияти ва бош мураббий унинг жамоада қолиши учун бор имкониятларни ишга солишди. Дарвозабон билан музокаралар то 30 декабрга кадар давом этди, лекин Сардор ўзини бошқа жамоада синаб кўришини маълум қилиб, "Бухоро" билан хайрлашди.



"Бухоро" жамоаси ҳар доим ҳам ўз дарвозабонлари билан бошқалардан ажралиб турар эди. Тиньянов, Ҳабибов, Цой, Леус сингари дарвозабонлар бухороликларнинг мустаҳкам қўрғони сифатида ном чиқарган дарвозабонлар сирасига киришади. Жамоа тажрибали дарвозабонга муҳтожлигини барча яхши тушуниб турган эди. Шу муаммони бартараф этиш мақсадида бир қатор дарвозабонлар ҳам кўрикдан ўтишмоқда. Улар орасида Ўзбекистоннинг анча тажрибали ва номдор дарвозабони Александр Корнейчук ҳам бор. Ўтган мавсумни "Шўртан" жамоасида ўтказган Корнейчук машғулотлар пайтида ўзининг ҳаракатлари билан анча бой тажрибага эга эканлигини кўрсатмоқда. Мураббийлар унинг ҳаракатларига ижобий баҳо беришмоқда. Александр Корнейчук катта эҳтимол билан янги мавсумни "Бухоро"да бошлайди.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 14:18, 05.01.2014.
Ўқилди: 3000 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.