"Болонья" клуби жамоа бош мураббийи Стефани Пиолининг истеъфога чиқарилганини маълум қилмоқда. "А"-сериясининг 18 туридан сўнг клубнинг 17-ўринда тургани бунга асосий сабаб бўлган.
Аввалроқ "Болонья"ни Давид Беллардини бошқариши, у билан ярим йиллик шартнома имзоланиши ҳақида хабар берилганди. 49 ёшли мутахассис "Пескара", "Палермо" ва "Лацио", шунингдек уч марта "Кальяри" ва икки бор "Женоа" устози лавозимларида ишлаган.