Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Жаҳонгир Жиямуродов: «Руҳий қўрқувни тезрок енгиб ўтишим керак»

Баҳо:
+ | -

Узоқ вақт Қашқадарё вилояти жамоалари шарафини ҳимоя қилган Жаҳонгир Жиямуродов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади. Жиддий жароҳати туфайли бир йилдан ортиқроқ вақт мобайнида яшил майдон ташқарисида юрган футболчига “қалдирғочлар” ишонч билдиришди. Кеча Жиямуродов “Олмалиқ” билан бўлиб ўтган назорат учрашувида ҳаракат қилди. Учрашувдан сўнг унинг янги жамоадаги таассуротлари билан қизиқдик.

- Аввало, менга нисбатан билдирилаётган ишонч учун “Бунёдкор” футбол клуби рахбарияти ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдираман. Бир ярим йил футбол ўйнамаган инсон учун мамлакат чемпионидан таклиф тушиши бу чинакамига бахтдир. Машғулотларда иштирок этиб, ўзимга бўлган ишонч ҳам ортяпти. Бунда албатта мураббийларнинг бераётган далдалари катта ёрдамлари ҳам муҳим ўрин тутмоқда, - деб гап бошлади Жаҳонгир Жиямуродов.

- Узоқ танаффусдан сўнг “Олмалиқ” клуби билан назорат учрашувида майдонга тушдингиз. Ўйин давомида ўзингизни қандай ҳис қилдингиз?
- Ҳозирги пайтда менда руҳий қўрқув бор. Буни сезиб турибман. Биринчидан – жароҳатим туфайли бир ярим йиллик танаффусдан кейин эндигина майдонга қайтганим, иккинчидан – ўйин суъний майдонда ўтгани боис мени қўрқув босиб турди. Ўйлайманки, мана шундай учрашувлар орқали қўрқувни енгиб ўтиб, аввалги спорт формамни тиклаб оламан. Агар ҳаммаси яхши ўтса аввалгидан ҳам яхшироқ ўйнашим мумкин.

- “Насаф”ни тарк этиб, “Бунёдкор”га ўтиш Сиз учун оғир бўлдими?
- Тўғрисини айтсам, “Насаф” жамоаси билан хайрлашиш қийин бўлди. Боиси айнан ушбу клуб орқали элга танилдим, бир қатор совринларни қўлга киритдим. Айниқса, 2011 йили ОФК кубоги хотиралари қалбимда абадий муҳрланиб қолган. Жамоанинг жонкуяр мухлислари билан илиқ муносабат ўрнатганмиз ва ўйлайманки бу мустаҳкам алоқа кейинчалик ҳам сақланиб қолади. “Насаф”даги фаолиятимдан миннатдорман ва у ерда ўтказган дамларим учун клуб рахбариятига раҳмат дейман.
“Бунёдкор” мамлакатимизнинг етакчи клуби. Бу жамоада ўйнаш ҳаммага ҳам насиб қилавермайди. Боз устига менинг ҳозирги ҳолатимда тушган таклифдан жуда хурсанд бўлдим. Умид қиламанки, мавсум стартигача янада яхшироқ ўйнаб, жамоа таркибида рақобатни кучайтираман.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 13:13, 09.01.2014.
Ўқилди: 3306 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.