«Барселона» ҳужумчиси Неймарнинг «Сантос»дан олиб келинишига оид барча нарса аниқ бўлди.
Маълум бўлишича, «Барселона» ростдан ҳам Неймарнинг оиласига тегишли бўлган корхонанинг ҳисоб рақамига 40 миллион евро ўтказган. Хабарингиз бор, трансфернинг ўзи учун клуб 57 миллион сарфлаган эди.
Демак умумий ҳисобда Неймар каталонияликларга 97 миллионга тушди.













