«Вест Ҳэм» Англия терма жамоаси ва «Саутгемптон» ҳужумчиси Рики Ламбертга қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар 31 ёшли футболчи учун 7 миллион фунт беришга тайёр.
Маълум бўлишича, «Саутгемптон» иқтисодий муаммолар сабаб ҳужумчини сотишга рози, лекин ҳали аниқ жавоб берилмаган.
Жорий мавсумда Ламберт Англия чемпионати доирасидаги 21 учрашувда майдонга тушган ва 6та голга муаллифлик қилган.













