Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

Александр Клецков: «Ўзбекистонга қайтишни маъқул кўрдим»

Баҳо:
+ | -

Тажрибали марказий ҳимоячи Александр Клецков сўнги даврда Таиланднинг «БЕК Теро Сасана» клуби ўқув-машғулот йиғинларида қатнашаётгани ҳақида ОАВда ахборот берилган эди. Куни-кеча, аниқроғи, 15 январь куни футболчи Тошкентга қайтиб келди. Маълум бўлишича, Клецков янги мавсумда фаолиятини «БЕК Теро»да олиб бормайди. Нега деган саволга ҳимоячининг ўзи аниқлик киритиб берди:

— Таиланд премьер-лигасида ҳар бир клуб ўз таркибида жами 7 нафар легионерни рўйхатдан ўтказиши мумкин. Учрашув қайдномасига эса ҳар бир жамоа 5 нафар хорижлик ўйинчини киритиш имконига эга. Майдонда эса бир вақтнинг ўзида 4 нафар чет эллик «3+1» тизимида ўйнаши мумкин. Яъни бу тўрт футболчидан камида биттаси осиёлик бўлиши шарт. Бугунги кунга келиб «БЕК Теро Сасана» сафида 7 нафар хорижлик ўйинчи мавжуд эди: мендан ташқари, япониялик икки ўйинчи, Аргентина, Конго ДР, Гваделупа (Кариб ҳавзаси мамлакати) ҳамда Судан вакиллари.

Клуб раҳбарияти биз осиёликлар олдига шарт қўйди. Ҳар ўйинда осиёликлардан майдонда улар фақат бир кишини ўйнатишмоқчи экан. Ўйин амалиётимиз кам бўлишини айтишди. Бизда кубок мусобақалари бир нечта – Таиланд футбол ассоциацияси кубоги, Лига кубоги, Қирол кубоги. Кимда ўйин амалиёти кам бўлса, ўшалардан кубок беллашувларида фойдаланамиз, дейишди.

Энди ўзингиз ҳам ўйлаб кўринг. Кубоклар бир нечта бўлса ҳам, барибир кубок баҳсларидаги ўйинлар сони оз бўлади. Ўзи усиз ҳам ярим йил ўйин амалиётига эга бўлмадим. Мен яшил майдонда бўлишни ҳозир ич-ичимдан роса истаяпман. Ўйинга роса чанқоқман. Энг биринчи навбатда мен шу учун ҳам Таиландда бундай тебранишда – бир ўйнаб, бир ўйнамай - фаолият олиб боришни маъқул кўрмадим ва Тошкентга қайтишга аҳд қилдим. Ўйлайманки, мен ўзим учун тўғри қарор қабул қилдим.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:10, 18.01.2014.
Ўқилди: 4911 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.