Бу бутси 2004 йилдан буён чиқа бошлаган ва ҳозирги кунга келиб жудаям оммалашиб кетди. Ишлаб чиқарилгандан сўнг уни Арьен Роббен биринчилардан бўлиб оёғига илди. Шундан сўнг бутси Эшли Коул ва Эрнан Креспо каби топ футболчиларга ёқиб қолди. Тез орада “Адидас F50” омма орасида кенг тарқалиб кетишига сабаб бўлди.
9. Puma V1.06
Футбол оёқ кийими соҳасидаги янгиликлардан бири. Агар ўйиндан сўнг бутсини ечсангиз ўзингизда ажиб бир енгилликни ҳис этасиз.
8. Nike Air Zoom Total 90 II
2002 йилги ЖЧ юлдузларининг энг севимли бутсиларидан бири. Бундан ташқари Фиго, Руни ва Поль Скоулз каби футболчилар ёқтирадиган футбол оёқ кийими. У 90 дақиқа давомида ҳар қандай ҳолатда аслини сақлаб қолади.
7. Mizuno Wave Cup
Япон услубида 1977 йил ишлаб чиқарила бошлаган бутсилар тезда сотилиб кетар эди. Футбол юлдузи Ривалдо: “Бу энг яхши футболчилар киядиган бутсидир”, дея айтиб ўтган.
6. Nike Mercurial SL
“Nike” компаниясидан ўзгача услубда ишланган ушбу бутси илк бор Англияда ишлаб чиқарилган. Жаҳоннинг икки карра энг яхши футболчиси, португалиялик Криштиану Роналду 2008 “МЮ” билан қатор совринларни қўлга киритган.
5. Adidas Copa Mundial
Бу ўз вақтида барча спорт дўконларини безабгина қолмай, тарихда энг қиммат ва кўп сотилган бутси ҳисобланади. 2013 йилда унинг нархи 80 фунт стерлингга баҳоланган.
4. Adidas F50 Adizero
Профессионал футболчиларнинг салкам 45 фоизи ушбу бутсидан фойдаланар экан. Аргентиналик футбол юлдузи Месси ҳам бундан мустасно эмас.
3. Nike Air Mercurial
“Nike Air Mercurial” бразилиялик Роналдо учун махсус ишлаб чиқилган. Ҳозирда у ўзининг дизайнини ўзгартирди. Бутси енгил ва қулайлиги билан ажралиб туради. Илгари улар кўпроқ сунъий материалдан тайёрланган.
2. Puma King
1970 йилда сотувга чиқарилган бутсини футбол қироли Пеле илк бор майдонга олиб тушган. Сўнгра у Марадонанинг ҳам севимли бутсисига айланди.
1. Adidas Predator
Бу фантастик оёқ кийими футбол афсонаси Зиданнинг бетакрор голлари “муаллифидир” ва у мутахассислар томонидан биринчи рақамли футбол оёқ кийими, дея эътироф этилган.