Англиянинг «Ньюкасл» клуби ҳимоячи Йоан Кабайни «ПСЖ»га сотмади. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, парижликлар Франция терма жамоаси ҳимоячиси учун 17 миллион таклиф қилган, лекин инглизлар футболчини ўзида олиб қолишни афзал кўрган.
Аввалроқ «Манчестер Юнайтед»нинг ҳам Кабай учун таклиф тайёрлаётгани айтилган эди.













