АПЛнинг 23-тури доирасида "Ливерпуль" ўз майдонида "Эвертон" устидан 4:0 ҳисобида мағлуб этганидан хабарингиз бор. Маълум бўлишича, ушбу ғалаба "қизиллар"нинг 1982 йилдан буён дербиларда қайд этган энг йирик ҳисобдаги ғалабалари бўлган. Ўша йили жамоа "Гудисон Парк"ни 5:0 ҳисоби билан кузатиб қўйганди.
Бундан ташқари, учрашув "Ливерпуль"нинг 1972 йилдан буён ўз майдонида "Эвертон" билан қайд этган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси ҳам бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 23 турдан сўнг Брендан Рожерс жамоаси 46 очкога эга ва бу уларни жадвалнинг 4-поғонасида боришларини таъминламоқда. Мағлубиятга учраган "Эвертон" 42 очко билан олтинчи поғонага тушиб қолди.