"Арсенал"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Бакари Санья Лондон клуби билан янги 3 йиллик шартномага имзо чекади, дея хабар тарқатилган France Football`нинг кечаги сонида.
Янги келишувга кўра, Франция терма жамоасининг 30 ёшли аъзоси йилига 5 миллион евро маош олади. Хабарингиз бўлса, унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2014 йил ёзида якунига етади.













