Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Евгений Коноплянка тез орада «Ливерпуль»га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Тhе Тimеs хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, трансфер учун инглизлар 15 миллион фунт сарфлаши кутилмоқда. Аввалроқ Брендан Роджерс ҳам жамоанинг қишки трансфер ойнаси вақтида жиддий харидни амалга оширишини айтган эди.













