Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Шердор" янги мавсумни ҳам тўлиқ маҳаллий ёшлар билан ўтказади

Баҳо:
+ | -
Учқун Қобилов

Самарқанднинг Биринчи лигадаги жамоаси "Шердор" тайёргарликнинг биринчи босқичини якунлади.

5 январдан бошлаб навбатдаги мавсум учун тайёргарликни бошлаган "Шердор" аъзолари вилоят футбол федерацияси кубоги якуни билан биринчи босқич тайёргарликни якунлади. Биринчи босқич асосан ёшларни танлаб олиш ва жисмоний ҳолатни тиклаб олишга қаратилди. Элликдан зиёд маҳаллий ёшлар ичидан энг муносиблар сараланиб бормоқда.

Ҳозирга келиб жамоа мураббийлар штабига "Динамо" клубининг собиқ ҳимоячиси Учқун Қобилов ҳам келиб қўшилди ва Сайфулла Шарипов, Валерий Кострикин билан бирга иш олиб бормоқда. 

Жамоада Санжар Акрамов, Дилшод Турсунов, Ғолиб Сарибоев, Отабек Мелиев, Икром Исломов каби янги футболчилар машғулотлар олиб бормоқда. Навбатдаги мавсумда ҳам "Шердор" тўлиқ маҳаллий ёшлар билан майдонга тушишни мақсад қилган.

"Шердор"нинг ўтган йилги таркибидан қуйидаги футболчилар айни вақтда бошқа жамоаларда кўрикдан ўтмоқда.
Турғун Қобилов, Юнус Суюнов ("Сўғдиёна"), Бобир Насимов ("Андижон"), Искандар Холмирзаев ("Динамо")лар айни вақтда бошқа жамоалар кўригидадир.

Самарқанд вилоят футбол федерацияси кубогидаги муваффақиятли учрашувдан сўнг жамоа биринчи босқични якунлаб қисқа таътилга чиқди. Энди жамоа навбатдаги босқич тайёргарликини 1 февралдан бошлаб яна Самарқандда бошлайди. Ушбу босқичда ҳам ёшлар сараланиб Самарқанддаги "Ҳоким кубоги-2014"даги иштирок билан якунланади. Шундан сўнг жамоа ўзаги тўла шаклланиб тайёргарлик олиб борилади.

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 07:27, 31.01.2014.
Ўқилди: 2954 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.