«Милан» бош мураббийи Кларенс Зеедорф Италия чемпионати доирасидаги «Торино»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Ўйин қийин бўлиши аниқ. Биз «Торино»ни ўрганяпмиз ва ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз»,- дейди мураббий.
Хабарингиз бор, «Торино» Ўзбекистон терма жамоасининг футболчиси Илёс Зейтуллаевни ўз сафига қўшиб олди.