«МЮ» бош мураббийи Дэвид Мойес жамоага янги келиб қўшилган Хуан Матага вақт керак экани ҳақида фикр билдирди.
«Матага вақт беришимиз керак. У янги жамоага мослашиши лозим. Футболчи премьер лигада ўйнаш тажрибасига эга ва бу унинг мослашиши учун ёрдам беради.
Биз унга ҳар жиҳатдан эътиборли бўлишимиз керак. Мата одатланиши зарур бўлган атмосферага уни аста-секин ўргатиб борамиз»,- дейди мураббий.