"Ворскла" билан шартнома имзолаган Санжар Турсунов клуб матбуот хизматига эксклюзив интервью берди. Суҳбат давомида футболчи янги клуби борасидаги таассуротларга тўхталган.
— Санжар, "Ворскла" билан шартнома имзолагангиз муносабати билан сизни табриклаймиз. Жамоадошларингиз сизни қандай қабул қилишди?
— Раҳмат. Бу жамоа сафига қўшилганимдан хурсандман. Ҳеч қандай эътироз, ноқулайлик ёки мени қониқтирмайдиган бошқа ҳолатлар йўқ. Аҳил жамоага ўтганимга ишончим комил. Маза қилиб ишлаяман. Гўёки, мен анчадан бери бу жамоада фаолият олиб бораяпман (кулади).
— Украина Премьер-лигаси ўзингизни синаб кўриш варианти ҳақида сизга ким таклиф берди?
— Менинг агентим ва "Ворскла" ўзаро бир қарорга келишди ва мен полтаваликлар ўқув-машғулот йиғинига келиб қўшилишга қаршилик қилмадим. Ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилдим. Такрорлайман, менга жамоа ёқмоқда.
— Аввал Украина чемпионатини кузатиб борганмисиз?
— Россияда ўйнаётганимда Украина чемпионатини махсус кузатиб боришга имконият бўлмасди. Доимий равишда фақат интернет орқали кузатиб борардим. Болаликдан бери дўстим ҳисобланган Виталий Денисов Днепропетровскнинг "Днепр" жамасида ўйнарди. Унинг шахсий муваффақиятлари билан қизиқиб турардим.
Албатта, терма жамоа йиғинига борганимда Макс Шацких ҳам Украина чемпионатининг савияси борасида гапирган. Табиийки, украиналикларнинг еврокубоклардаги ўйинларини ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилардим.
— Демак, "Ворскла"га келишдан аввал Денисовнинг дўстона маслаҳатини ҳам олгансиз?
— Ҳа, албатта. Унинг маслаҳати мен учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Виталий "Ворскла" ҳақида илиқ фикрларни билдирди.
— Жамоада кўпчилик сизнинг универсаллигингиз ҳақида гапиришмоқда. Интернетдаги маъълумотларга кўра эса сиз кўпроқ ўнг қанотда ўйнагансиз...
— Мен учун чап ёки ўнгда ўйнашнинг катта фарқи йўқ. "Алания"да ҳам, кейинчалик "Газовик"да ҳам чап қанот рим ҳимоясида ўйнаганман. Умид қиламан, "Ворскла"нинг чап қаноти оқсамайди (кулади).
— Янги футболчиларга бериладиган бериладиган доимий савол: "Ворскла" билан қандай ютуқларга эришишни истайсиз?
— Чемпионатнинг қолган қисмида катта куч билан ўйнаб, еврокубокларда иштирок этиш имконини берадиган ўринларни эгаллашни истаймиз. Бошқа ҳеч нарса демайман, яхшиси бу ёғига фақат ишлаймиз.