«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Манчестер Сити» устози Мануэль Пеллегрининг гапларига изоҳ билдирди. Хабарингиз бор, чилилик мураббий «Челси»нинг трансфер учун жуда катта пул сарфлашини айтган эди.
«Мен Пеллегринини жуда ҳурмат қиламан. У ажойиб мураббий ва шу билан бирга инженер дипломига ҳам эга. У бизнинг кўп пул сарфлашимизни айтга экан, лекин менимча, бизнинг қишки трансфер ойнасида қанча фойда қилганимизни ҳисоблаш учун унга калькулятор керак эмас.
Биз Матани 37 миллион фунтга, Де Брюнени 18 миллионга сотдик. Умумий 55 миллион бўлади. Салоҳ ва Матични 32 миллионга олдик. 55дан 32 айирса, 23 бўлади.
Шундай экан биз ҳалол ўйин ва иқтисодий фэйр-плей қоидаларини бузмадик»,- дейди мураббий.