«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Дэвид Мойес Англия чемпионати 25-туридан ўрин олган «Фулҳэм»га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди. Хабарингиз бор, ўша ўйинда «МЮ» 81 марта қанотдан тўп узатди ва бу охирги етти йилликдаги энг яхши натижа бўлганига қарамай, жамоа дуранг ўйнади.
«Фулҳэм» билан ўйиндан кейин кўпчилик бизнинг жуда кўп тўп узатишини амалга оширганимизни айтди, лекин аниқ биламан, агар кам тўп узатсак ҳам бизни айблашарди. Биз кутишга ва омад биз томонга кулиб боқишини кутишга мажбурмиз.
Футболчилардан ақл билан ҳаракат қилишларини ва барчасини тўғри тушунишларини сўрайман»,- дейди мураббий.