Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Испания кубоги финалида — «Эл-классико»

Баҳо:
+1 | -

Кутилганидек, "Барселона" ҳам Испания кубоги финалига чиқди. "Реал Сосьедад" эса ўз майдонида каталонияликлар билан дуранг ўйнашнинг уддасидан чиққани сан-себастьянлик мухлисларни хушнуд этди.

Ўйинда Мартино шогирдлари катта устунликка эришдилар. Учрашувнинг 27-дақиқасида Месси майдон марказидан тўп билан рақиб жарима майдончаси яқинигача борди ва 4 нафар ҳимоячи орасидан шундай зарба бердики, дарвозабон ҳам бу зарба қаршисида ожиз қолди.

Иккинчи бўлимда каталонияликларда жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо мезбонлар дарвозабони Субикарай қаҳрамонлик кўрсатиб, ўз дарвозасидан бошқа тўп ўтказиб юбормади.

Мезбонлар ҳам имкон қадар ҳааркат қилишди. Бир вазиятда Карлос Веланинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса, ўйин тугишига 3 дақиқа қолганда "Реал Сосьедад" ҳисобни тенглаштирди. Тезкор ҳужум натижасида жарима майдончасига кириб келган Гризманга тўпни тўхтатиб ўтирмай, Пинтонинг яқин бурчагини нишонга олди.

Биринчи ўйиндаги 2:0 ҳисобидаги ғалаба "Барселона"ни Испания кубоги финалига олиб чиқди.

Кубок финали ўтадиган стадион ва муддатни Испания футбол лигаси мутасаддилари белгилашади. Дунё футбол мухлислари эса яна бир "Эл-классико"дан баҳраманд бўлишади.

Испания кубоги, ярим финал, жавоб ўйини
"Реал Сосьедад" – "Барселона" 1:1 (0:1)
Голлар: 0:1 – 27 Месси, 1:1 – 87 Гризманн.
Реал Сосьедад – Субикараи, Гастаньяга (Элустондо, 67), Хосе Анхель, Ансотеги, Сальдуа, М.Гонсалес, Сурутуса, Хаби Прието (Каналес, 82), Гризманн, Вела, Сеферович (Кастро, 61).
Барселона – Хосе Пинто, Альба, Маскерано, Пике, Дани Алвес, Бускетс (Бартра, 90), Фабрегас, Педро (Санчес, 77), Хави (А.Сонг, 66), Иньеста, Месси.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (26), Вела (31), Гастаньяга (52), Сурутуса (56), Фабрегас (89).

Манба: www.stadion.uz.

"Реал Сосьедад" - "Барселона" ўйини стенограммаси билан сайтимизда ташкил этилган онлайн трансляция орқали танишиб олишингиз мумкин.

Киритилди: 03:55, 13.02.2014.
Ўқилди: 11369 марта.
Фикрлар: 50 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.