«Боруссия Д» бош мураббийи Юрген Клопп Свен Бендер ҳамда Марко Ройсларнинг жароҳатидан тикланиб, тез орада сафга қайтишини таъкидлади. Мураббийнинг айтишича, футболчилар 21-турда «Айнтрахт»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.
«Йигитлар ўйинга тушишга тайёр. Уларнинг жароҳати безовда қилмаяпти. Агар улар хоҳлашса майдонга тушишлари мумкин»,- дейди мураббий.