Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Ходжсон Аднан Янузайнинг ҳали бери инглизлар терма жамоасида ўйнай олмаслигини таъкидлади. Хабарингиз бор, футболчининг бешта фуқаролиги бор ва ҳали бирор термани танлагани йўқ.
«Бу иш билан мен эмас Англия футбол федерацияси шуғулланади. Бу осон иш эмас.
Агар у Англияни танласа ҳам ҳали бери терма жамоада ўйнай олмайди»,- дейди мураббий.