"Ливерпуль" бош мураббийи Брендан Рожерс Англия кубоги учун бор имкониятини ишга солишини маълум қилди.
"Ҳафта ўрталарида ўйинимиз йўқ, шу боис қанча истасак, шунча кучли таркиб билан майдонга тушишимиз мумкин. "Арсенал"да эса бошқача: улар ЕЧЛда ўйнашади. Биз ҳеч кимга дам олиш имкониятини бермаслигимиз керак", - деди Рожерс.